2016 йил 4 ДЕКАБРЬ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ
Ҳурматли сайловчилар,
Дубай, Шаржа, Ажман, Фужейра, Рас Ал Хайма ва Умм Ал Кувейн амирликларида доимий ва вақтинча яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!
Сизни ўз конституциявий ҳуқуқингизни рўёбга чиқариш учун Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида тузилган 14-сон сайлов участкасига келиб
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида овоз беришга таклиф этамиз.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасига мувофиқ, ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди.
Сайлов 2016 йил 4 декабрь якшанба куни Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош консулхонасининг биносида эрталаб соат 06.00 дан кечки соат 20.00 гача ўтказилади.
Бош консулхона жойлашиши кўрсатилган харитани
uzbekistanconsulate.ae веб-сайтида кўришингиз мумкин.
Дубай шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Бош консулхонасидаги
Участка сайлов комиссияси
Манзил: БАА, Дубай амирлиги, Бар Дубай, Умм-Ҳурейр-1, 3-кўча, 13-бино
Тел.: +971-4-370-60-60, +971-55-956-4110, +971-556111030